Қарор ижроси ўрганилмоқда
Қарор ижроси ўрганилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари томонидан Қарши шаҳар “Арал” маҳалла фуқаролар йиғинида “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарори ижроси ўрганилди.

Маҳаллада сув таъминоти яхшилиги сабабли 371 хонадон томорқа билан шуғулланади. Асосан лимончилик, кўчатчилик (арча), кўкат, булғор қалампири, бординг маҳсулотлари етиштирилиб, бозорларга чиқарилади. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Лобар Суюнованинг сўзларига қараганда фуқароларга турли сабабларга кўра, субсидия ажратишда муаммолар бўлмоқда.

Жумладан, маҳалладаги 75 ёшли Мирзаев Шавкат бобо аёли билан бирга яшайди. Нафақада. Бир нафар қиз фарзандлари ўзга юртга ишлашга кетган. Ҳозирда иссиқхонани ўз ҳисобидан қуриб, бодринг етиштирмоқда. Қиш мавсуми келгач, ҳоким ёрдамчисидан иссиқхонани иситиш учун ёрдам сўралганда, мурожаат ҳал этилмай қолмоқда. Аслида ёшларга ўрнак бўлаётган отахон томорқасидан фойдаланиб, дўконларга махсулот тарқатмоқда. Ҳозирда маҳалладаги 40 дан ортиқ хонадонлар томорқа билан шуғулланиш истагини билдириб, субсидия ажратишни сўрашган, бироқ ер бошқа бировнинг номига расмийлаштирилганилиги сабабли тадбиркорликни бошлашлари қийин кечмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш