Талаба қизлар ўқишни давом эттириши учун имконият яратилди
Талаба қизлар ўқишни давом эттириши учун имконият яратилди

 

Ўзбекистон ХДП Олтинкўл туман кенгаши раиси У. Холматов Миробод МФЙда "Аёлларга кўмак" лойиҳаси доирасида ўз сайлов округидаги фуқаролар билан мулоқот қилди.

Унда кам таъминланган оилаларга кириб, муаммолари ўрганилди.

Гулбоғ кўчасида яшовчи Олий таълим талабаси Ойдиной Рўзиқулованинг контракт пулини тўлашга имкони бўлмаётганлиги, Шодия Қурбонованинг эса тиббиёт техникумига тўлов шартномасини тўлолмаётганлиги аниқланди.

Бу муаммоларни У. Холматов туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда бартараф этиб, қизларга ўқишини давом этишларига кўмак берди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш