Муқаддасдир Ватан байроғи!
Муқаддасдир Ватан байроғи!

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Лола Саодатова ташаббуси билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ёшлар қалбида давлат рамзларига бўлган ҳурмат туйғусини янада кучайтириш ҳамда фахр-ифтихор ҳиссини оширишга қаратилган мазкур тадбирда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, Қашқадарё вилояти юридик техникуми талабалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Лола Саодатова сўзга чиқиб, “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида ташкил этилган “Ҳилпира, байроғим!” мавзусида расмлар танловида ғолиб ва совриндорларини муносиб тақдирлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти, вилоят Мудофаа бошқармаси, Хонобод ҳарбий қисм ҳарбийлари ўз дастурлари билан иштирок этди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш