Аёлларга ҳақ-ҳуқуқлари тушунтирилди
Аёлларга ҳақ-ҳуқуқлари тушунтирилди

 

Ўзбекситон ХДП Қарши туман кенгаши томонидан Кожор МФЙ, 53-сон оилавий поликлиникасида 25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликларга барҳам бериш Халқаро куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

Унда оилавий поликлиника шифокор ва ҳамширалари иштирок этишди. Тадбирда туман партия Кенгаши раиси З.Азизова бугунги кунда шифокор ва ҳамшираларга нисбатан учраётган зўравонликларга қарши кураш, хотин-қизларнинг маънавий тарбияси, шифокорларнинг илми, салоҳияти орқали аҳоли саломатлиги йўлидаги меҳнатлари қадрланиши тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбирда шунингдек, кўрикдан ўтаётган хотин-қизларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамлар билан танишилди. Қарши туман Кенгаши томонидан шу куннинг ўзида Қорақутчи маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси асосида 18-ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ҳамда 18-сон мактабгача таълим ташкилотида хотин-қизлар билан учрашувлар ташкил этилди.

Уларда мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган катта имкониятлар, ёшлар тарбияси билан машғул бўлган ўқитувчи ва тарбиячиларнинг билими ва салоҳиятини ошириш, машғулотларда янги услубий қўлланмалар орқали таълим бериш самарадорлигини ошириш тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Тадбир сўнггида 18-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг 6 нафар хотин-қизлари партияга қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш