Қонунчилик палатаси депутати ўрганишни чекка ҳудудлардан бошлади
Қонунчилик палатаси депутати ўрганишни чекка ҳудудлардан бошлади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туманига хизмат сафари билан ташриф буюриб, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида туманнинг чекка ҳудудларида иқтисодиёт, инвестиция, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларга оид инфратузилмаларни ўрганмоқда.

Мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаби, маҳалла биносида бўлиб ўтган учрашувларда депутат мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими билан қизиқди.

Шаҳрисабз шаҳар ахборот кутубхона марказида бўлиб ўтган учрашувда Д. Имомова 2022 йил 22 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг моҳияти ва аҳамияти, мамлакатимиз Конституциясидаги ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида ва ёшлар сиёсатига доир масалаларга кенгроқ тўхталиб ўтди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш