Хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
Хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

 

Ўзбекистон ХДП Китоб туман кенгаши томонидан Хотин-қизларга нисбатан зўравонликларга барҳам бериш Халқаро куни муносабати билан маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда туман партия кенгаши раиси, депутат З. Норова, туман Ички ишлар бўлими хотин-қизлар билан ишлаш бўйича инспектори Д. Севиновалар сўзга чиқиб, маҳаллаларда оилавий муаммоларни ҳал этилиши, хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка дуч келиш ҳолатлари кўпайганлиги, нотинч оилалар билан кўпроқ ишлаш, оилада фарзанд тарбияси, оиласи нотинч аёлларга ҳимоя ордени бериш тартиби бўйича фикр-мулоҳалар билдиришди.

Шунингдек, тадбирда маҳаллада хотин-қизлар билан ишлайдиган фаоллар ажримлар туфайли ҳам аёллар зўравонлик ҳолатларига дуч келаётгани, ажримлар бўлмаслиги учун барча тарғибот ишларини амалга ошириш лозимлигини билдиришди.

Ўзаро мулоқот тарзида ўтадиган бу каби мулоқотлар 16 кун давомида барча маҳалалларда ўтказилиши белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш