Депутат маҳаллада
Депутат маҳаллада

 

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши раиси, партия гуруҳи раҳбари С. Ҳамроев фаоллар иштирокида тумандаги Қўнғирот маҳалласида бўлиб, ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишди.

Жумладан, Қорақўнғирот қишлоқ врачлик пункти 2017 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан қисқартирилган ва Човқай оилавий шифокорлик пунктига қўшиб юборилган. Мазкур ҳолат маҳалла аҳолисининг жойида тез тиббий ёрдам олиш имкониятларини қийинлаштирмоқда.

Ҳозирда Қорақўнғирот шифокорлик пунктида филиал сифатида аҳолига хизмат кўрсатишда қулайликлар яратилмаган. Муассасада олий маълумотли шифокор йўк, исситиш тизими ишламайди, табиий газ йўқлиги туфайли хоналар совуқ. Бундай шароитда беморга қандай тиббий ёрдам кўрсатишг мумкин? Бу бўйича туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилган. Бугунги кунда Қўнғирот МФЙ ўз биносига эга эмас.

Шу куни депутат С. Ҳамроев Қўнғирот МФЙ раиси С. Қоржобов, маҳалла фаоли Н. Жабборов ҳамда туман Кадастрлар палатаси филиали бошлиғи Ш. Маҳмудовлар билан бирга маҳалла учун янги бино ўрнини танлаш ва қурилиш ишини бошлаш учун тендер ғолиби бўлган қурувчи тадбиркор билан жойига бориб гаплашишди ҳамда бинони сифатли қуриб фойдаланишга топшириш хусусида келишиб олдилар.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш