Партия сафига янги аъзолар қабул қилинди
ЎзХДП Шофиркон туман кенгаши депутати Д. Ҳожиев ташаббуси билан "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси асосида тумандаги Ахборот ресурс марказининг бир гуруҳ ёшлари Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзолигига қабул қилинди.
Қайд этилдики, мақсад партия олдида турган асосий вазифа фаол ёшларни бир ғоя атрофида жипслаштириб, партиянинг тарғибот-ташвиқот ишларида кенг ва самарали фойдаланишнинг янгича механизмини яратишдан иборат. Шу боисдан партия аъзолари сафини билимли, ватанга содиқ, шижоатли ёшлар билан кенгайтириш, уларнинг салоҳияти ҳамда интилишларини фаол қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши таъкидланди.
Янги қабул қилинган аъзоларга партия гувоҳномалари топширилди.