Ҳарбийларимизнинг шарафли фаолияти ҳақида мулозаҳалар билдирилди
Ҳарбийларимизнинг шарафли фаолияти ҳақида мулозаҳалар билдирилди

 

Ўзбекистон ХДП Нишон туман кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамкорлигида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Унда партия фаоллари, партиядан депутатлар, туман ахборот-кутубхона маркази мутахассислари ҳамда Н-ҳарбий қисм бўлинмаси ҳарбийлари иштирок этишди.

"Ватанпарварлик" ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда партиядан туман Кенгаши депутати Х. Давронов сўзга чиқиб, Ватан муқаддаслиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги, ҳарбийларимизнинг машаққатли ва шарафли фаолияти тўғрисида фикр-мулозаҳаларини билдирди.

Тадбирда шунингдек, ҳарбий қисм бўлинмаси ҳарбийлари ҳам сўзга чиқиб, яратилаётган имкониятлар, имтиёзлар, ёшлар тарбиясида ҳарбийларнинг ўрни хусусидаги фикрларини билдиришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш