Қурилиш-таъмирлаш ишлари депутатлар назоратида
Қурилиш-таъмирлаш ишлари депутатлар назоратида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон ХДП Гурлан туман Кенгаши раиси Ш. Худоёров, сенатор Ф. Саъдуллаева, Хоразм вилоят Кенгаши депутати Д. Ниязметовалар иштирокида ўрганишлар олиб борилди.

Ушбу қарорга асосан МФЙ раислари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан иборат “Манзилли рўйхат” шакллантирилган бўлиб, қилиниши лозим бўлган тадбирлар режаси белгилаб олинди. Хоразм вилояти ҳокимининг 2022 йил 3 ноябрдаги 488-12-0-Q/22-сон қарорига асосан дастур доирасида Гурлан туманида амалга ошириладиган бир қатор лойиҳалар тасдиқланган.

Жумладан, ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида тумандаги “Навбаҳор” маҳалласида жами 8.2 км лик сув қувури тортиш режалаштирилган бўлиб, ишлар бошлаб юборилган. 6.0 км қувир тортиш йўли қазилиб, қувурлар ташланмоқда.

Ички йўлларни таъмирлаш ва қуриш ишлари бўйича “Янги боғ” маҳалласи “Хизир эли” кўчасининг ички хўжалик йўлларининг 0.95 км қисмига жорий таъмирлаш учун тош ташланган. “Мададкор” маҳалласи “Хизир эли” ва “Наврўз” кўчалари 0.7 км қисми тош ташлаш учун текисланган. Нуробод маҳалласи “Хизир эли” кўчасининг ички хўжалик йўллари жорий таъмирлаш учун жами 0.48 км йўлга тош ётқизилган.

Электр энергиясини яхшилаш бўйича туманнинг “Обод” маҳалласи “Янги ҳаёт” кўчасига янги транcформатор келтирилиб, 46 та симёғочни реконструкция қилиш ишлари бошланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш