Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман ҳокимлигида Ғазалкент ҳудудий бошланғич партия ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни Ўзбекистон ХДП Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси, туман депутати О. Бабаев кириш сўзи билан очди.
Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани кенгаши депутати Ж. Садиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси юзасидан маъруза қилди ва президентимизнинг - "Албатта, эришаётган барча ютуқларимиз, инсон қадри улуғ бўлган диёр – Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги дастлабки натижалардир. Биз бунёдкор халқимиз билан бирга бундай эзгу ишларни давом эттирамиз ва олдимизга қўйган катта-катта марраларга албатта эришамиз", - деган сўзлари бизга бўлган ишонч бўлиб, янада масъулият билан иш олиб боришимиз зарур – дея таъкидлади.
Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л. Шодиева ва Ғазалкент ҳудудий бошланғич партия ташкилоти раиси Б. Мирахметовлар сўзга чиқдилар ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Халк депутатлари Пискент туман кенгаши депутати Д. Комилова томонидан туман молия, ғазна, MTT бўлимларида Мурожаатнома юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилди.
Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгаши депутати Гулзира Элибоева иштирокида Яшнобод МФЙ да ана шундай тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда депутат томонидан Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар юзасидан кенг қамровли тушунчалар берилди.