Депутат маҳаллада
Депутат маҳаллада

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти Бекобод тумани Кенгаши Халқ депутатлари 7-сайлов округи депутати Сардор Исмоилов томонидан “Дўстлик” МФЙ фуқаролари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси ва унда илгари сурилган ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берилди.

Фуқароларнинг фикр мулоҳазалари тингланди. Учрашув давомида фуқароларни қийнаб турган муаммолари ҳам ўрганиб чиқилди ва уларни ижобий ҳал этиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, депутат томонидан маҳалла нуронийларини тиббий кўрикдан ўтказиш ташкил этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш