Ислоҳотлар мазмун-моҳияти тарғиб қилинди

 

ЎзХДП Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н. Рахманбердиева томонидан шаҳар тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида хотин-қизлари иштирокида тадбир уюштирилди.

Партиямизнинг сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда муассаса БПТ раиси М. Исабекова билан ҳамкорликда партия фаолияти яқиндан таништирилиб, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, учрашувда Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилди. Жамиятда хотин-қизларнинг ўрни, уларга яратилаётган шароит ва имкониятлар, ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, аёлларнинг билим олиши учун яратилаётган шароит ва имтиёзлар тўғрисида фикрлар баён этилди. Учрашув сермазмун, самимий, очиқ мулоқот тарзида ўтди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш