Когон туманида аҳоли муаммолари ўрганилмоқда
Ўзбекистон ХДП Когон тумани кенгаши томонидан "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида "Чолоки" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ҳолидан хабар олинмоқда. Вилоят Кенгаши депутати С. Шарипова шу мақсадда хонадонларга ташриф буюрди.
Лойиҳа доирасида маҳалланинг Қалқон кўчаси 2-уйда яшовчи Раъно Ашурованинг фарзанди мустақил юра олмаслиги сабабли, уйда тикувчиликни йўлга қўйиш учун кредит сўраган мурожаати атрофлича кўриб чиқилди. Масала ечими юзасидан тижорат банкига депутатлик сўрови юборилди.