Доимий хабардорлик ва ҳисобдорлик зарур
Доимий хабардорлик ва ҳисобдорлик зарур

 

Жамиятимизда ижтимоий фаоллик ошаётгани, мамлакат равнақи ва халқимиз хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам кенг жамоатчилик фикр-мулоҳазалар билдираётгани бефарқ бўлмаган инсонлар сафи ортаётганидан далолат.

Энергетика вазирлиги ва “Газпром” компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” имзолангани турли мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда. Энергетика вазирлиги кечикиброқ бўлса-да, асл ҳолатга ойдинлик киритди.

“Йўл харита”га мувофиқ, газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирлар келишиб олинди. Техник ишлар якунлагандан сўнг табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартлар муҳокама қилиниши билдирилди. Бу масалада Ўзбекистон газ транспорт тизими берилиши, суверенитетга таҳдид умуман йўқлиги маълум қилинди.

Энергиянинг етарли миқдорда таъминоти бутун дунёда жиддий муаммога айланди. Ривожланган, иқтисодиёти бақувват давлатлар ҳам катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Шундай қийин вазиятда ҳукумат турли йўналишларда чоралар кўрмоқда. Қўшни ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши шулардан бири. Давлат энергияни фақат четдан олиб келиш ҳақида ўйлаётгани йўқ, асосий лойиҳалар ўзимизда амалга оширилмоқда.

Халқ демократик партияси Энергетика вазирлигидан соҳадаги барча лойиҳалар ҳамда келишувлар ҳақида халқимизга доимий ва батафсил маълумот бериб боришни сўрайди. Шу билан бирга, энергетика билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш заруратини ўрганади, парламент назоратига алоҳида эътибор қаратади.

 

Улуғбек ИНОЯТОВ,

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш