Бандлик масаласига виждонан ёндашишимиз керак
Бандлик масаласига виждонан ёндашишимиз керак

 

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятида бўлиб турибди. Андижонликлар ташрифни, ҳар галгидек, катта қувонч билан кутиб олди. Чунки ташриф нафақат вилоятдаги янгиликлар билан танишиш, шу билан бирга, қилинаётган ишларга янги нигоҳ билан қараш, янада янги марраларга интилишга ундайди.

Ташриф чекка туманларимиздан бири Бўстондан бошланди. "Сайёра фаввораси" фаолияти билан яқиндан танишаркан, Президент замонавий иш ўринларини яратиш, эҳтиёжманд оилалар вакилларини сердаромад иш билан таъминлаш лозимлиги масаласига урғу берди. Бу камбағалликни камайтириш, халқимизнинг турмуш даражаси янада яхшиланиши учун жуда муҳим.

Бандлик, доимий даромад манбаи яратиш масалалари партиямиз фаоллари, депутатларнинг кун тартибидан тушмаслиги керак. Халқ депутатлари Кенгашларидаги гуруҳларимиз ҳар бир туман, шаҳарда бандлик, иш ўринлари яратиш дастури ижросини чуқур ўрганиб, танқидий таҳлил қилиб, сессиялар муҳокамасига олиб чиқишимиз зарур. Биз бу масалага виждонан ёндашишимиз керак.

 

Баҳром Қурбонов,

ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи.

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш