Ўзбекистон ХДП Поп туман кенгаши томонидан “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида тумандаги Муқимий, Озод маҳалла фуқаролар йиғинида йўқлов тадбири ўтказилди.
Унда ЎзХДП Поп туман кенгаши раиси Г. Мўминова, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари А. Назиров, Ш. Ҳакимовалар ҳамда Муқимий МФЙ раиси Р. Гаппаров, ҳоким ёрдамчиси Т.Мирзаумаров, Озод МФЙ хотин-қизлар фаоли М. Исроиловалар иштирок этди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар хонадонига ташриф буюриб, улар билан яқиндан суҳбат қурилди.
Жумладан, Муқимий МФЙ, Муқимий кўчасида истиқомат қилаётган 1972 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони Раҳима Пирматова, 2 нафар ногирон фарзанди бор Муҳаббат Йигиталиева ҳамда Озод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 1985 йилда туғилган болаликдан ногирон Наргиза Турсунова хонадонига ташриф буюриб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.
Суҳбат чоғида мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси тўғрисида Ўз ХДП Поп туман Кенгаши раиси Гулбаҳор Мўминова томонидан қисқача маълумотлар берилди.
Йўқлов тадбири давомида хотин-қизлар томонидан кўтарилган муаммолар, билдирилган фикр ва таклифлар ўрганилди. Депутатлар томонидан моддий ва маънавий кўмак ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.