"Уйма-уй" лойиҳаси амалда
Ўзбекистон ХДП Булоқбоши туман кенгаши томонидан "Уйма-уй" лойиҳаси асосида тадбир ташкил этилди.
Унда вилоят Кенгаши депутатлари М. Холмирзаева ва С. Йўлдошевлар Ширмонбулоқ, Байналминал ва Шарқ юлдузи МФЙларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир вазиятга тушиб қолган ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ҳолидан хабар олиб, муаммоларининг ечими бўйича амалий кўмак беришди.
Шунингдек, Шарқ юлдузи маҳалласида яшовчи Дилоромхон Оташева, Байналминал МФЙдан Санобархон Абдухолиқова, Ширмонбулоқ МФЙдан Ҳалимахон Каримова ва Бухажалхон Маматовалар хонадонларига бориб, бугунги кундаги сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар билан таништириб, ҳомийлар томонидан ажратилган молиявий ёрдам пулларини топширишди.