Буюк сиймоларга эҳтиром

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Кенгаши раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Латиф Мансуров ташаббуси билан 7-умумий ўрта таълим мактабида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишлаб "Буюк сиймолар" адабий тадбири бўлиб ўтди.

Унда мактаб маъмурияти, фан ўқитувчилари, ўқувчилар, партиямиз фаоллари ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди. Латиф Мансуров тадбир иштирокчиларига Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида гапириб берди.

Йиғилганларга икки буюк сиймоларнинг бой адабий меросига оид саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш