Мактабгача таълим ташкилотига янги жиҳозлар етказиб берилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шохиста Турғунова томонидан Чортоқдаги 36-сонли мактабгача таълим ташкилотининг моддий техника базаси ўрганилиб, туман бўлимига зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича тавсия берилган эди.
Шунга мувофиқ, бугун муассасага янги жиҳозлар етказиб берилди.
Депутатлик сўрови киритиш орқали муассасани давлат дастури асосида мукаммал таъмирлаш масаласи ҳам кўриб чиқиладиган бўлди.