Бобур каби севинг ватанни
Бобур каби севинг ватанни

 

Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.

Мустақиллик даврида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг асарларини юртимиз ва хорижий давлатларда тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, шоир туғилган кун – 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида нишонланмоқда.

ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университетида ҳам Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан "Бобур каби севинг ватанни" номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ХДП Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Чориев Рўзимурат Кунгратович иштирок этиб, талабаларга Бобур қолдирган бебаҳо илмий-ижодий мерос ҳақида сўзлаб берди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш