Депутат маҳаллада
Депутат маҳаллада

 

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Ихтиёр Бердиев "Депутат маҳаллада" лойиҳаси асосида "Темирйўлчи" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашди.

Унда шаҳар Кенгаши депутатлари Рустам Муктумов, Ражаб Ашуров, Дилшод Қурбонов, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва 40 дан ортиқ аҳоли иштирок этди.

Мулоқот давомида аҳолидан ишга жойлаштириш, дори-дармон, уй-жойини таъмирлаш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, янги қурилган кўп қаватли уйларда лифтларнинг носозлиги, ҳожатхоналарни тартибга келтириш, пиёдалар ўтиш йўлакларини ташкил этиш, сув қувурини ўрнатиш, моддий ёрдам, кўчаларга видео камера ўрнатиш, тунги чироқларни ўрнатиш, "Аёллар дафтари"га киритиш каби 25 дан ортиқ мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш