Она ва бола саломатлиги кўнгил хотиржамлиги
Она ва бола саломатлиги кўнгил хотиржамлиги

 

Маълумки, мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Ўтган давр мобайнида хотин-қизларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, оилада соғлом авлод туғилиши ва уларнинг тарбияси учун шарт-шароитлар яратишга оид давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Шу мақсадда, ЎзХДП Қоракўл туман кенгаши раиси Л. Шермуҳаммедова томонидан "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" лойиҳаси доирасида тумандаги "Камолот" МФЙ да тиббий кўрик ташкил қилинди.

Унда маҳалланинг 63 нафар туғиш ёшидаги хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди, уларга тиббий ёрдамлар ва маслаҳатлар берилди. 3 нафар аёлга даволаниш учун вилоят касалхонасига йўлланмалар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш