ХДПнинг энг фаол депутати кўрик-танлови давом этмоқда
ХДПнинг энг фаол депутати кўрик-танлови давом этмоқда

 

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида маҳаллий Кенгашларга партиядан сайланган депутатларнинг ўзаро тажриба алмашиши, фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилаётган “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол депутати” кўрик-танловининг биринчи босқичига старт берилди.

Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгашида партия рўйхати асосида сайланган 7 нафар, вилоят Кенгашига сайланган 1 нафар жами 8 нафар депутатдан 7 нафари ушбу кўрик-танловнинг туман босқичида иштирок этиш учун ариза билан Ўзбекистон ХДП Вобкент туман Кенгаши раисига мурожаат қилиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этишган эди.

Бугун ушбу 7 нафар депутат кўрик-танлов Низомига асосан 3 шарт асосида беллашиб, ўзларининг аҳоли муаммосини ҳал этишнинг энг самарали йўллари борасидаги таклифлари, сиёсий ҳозиржавобликларини ҳамда ўзлари севган машғулотларидан намуналар кўрсатиш орқали ўз истеъдодларини намоён қилишди.

Кўрик-танловнинг барча шартлари якуни бўйича 4-Истиқлол сайлов округидан сайланган депутат, Вобкент туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби директори Ғолиб Кароматуллоевич Амонов ғолиб деб топилиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Шунингдек, кўрик-танловнинг қолган иштирокчилари ҳам иккинчи ва учинчи даражали дипломлар, турли номинациялар бўйича сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш