Хайрли ва савобли амаллар давом этмоқда
Хайрли ва савобли амаллар давом этмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Когон шаҳар кенгаши ҳамда Бухоро вилоят депутати С. Раҳимова ташаббуси билан "Уйма-уй" лойиҳаси асосида “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини Маданият қўрғонидаги собиқ АБМК ташкилоти эски биносида вояга етмаган қизалоғи билан ночор ва оғир шароитда яшаб келаётган Хуршида Ҳамроева, "Нурафшон" маҳалласида истиқомат қилаётган кам таъминланган Нафиса Рўзиева, "Сухор" маҳалласида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Санобар Мустафоевалар хонадонига ташриф буюрди.

Депутатлик сўрови орқали аёл жажжи қизалоғи билан барча қулайликка эга бўлган икки хонали ижтимоий уйга жойлаштирилди. Нафиса Рўзиевага уй-рўзғор учун зарур бўлган маиший жиҳозлар музлатгич, газ плитаси ҳамда микротўлқинли печь, Санобар Мустафоевага ҳомийлик асосида Wi–Fi интернет ускунаси ўрнатилиб, тармоққа уланди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш