Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Бектемир, Миробод, Сергели туман кенгашлари томонидан "Инсон қадри учун" шиори остида “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда депутатлар фаол қатнашиб ўзларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ҳамда истеъдодларини намойиш қилдилар.
Танлов якунига кўра фаол иштирок этган Бектемир туман Кенгаши 17-Қўқон Дарвоза сайлов округи депутати Мамаюсупов Музаффар Абдусаматович "Энг фаол" депутат номинациясида 1 ўринга, 27-Сангзор сайлов округи депутати Нишанбекова Умида Абдужабборовна “Энг маърифатли депутат” номинациясида 2 ўринга, Миробод туман Кенгаши 7-Авлоний сайлов округи депутати Каримов Аваз Азизжонович 1-даражали диплом ҳамда "Энг кўп ҳурматга сазовор депутат" номинациясида 1 ўринга лойиҳ топилди.
Шунингдек, 22-Оқ уй сайлов округи депутати Пулатова Шаҳноз Саъдуллаевна 2-даражали диплом ҳамда "Энг фаол депутат" номинациясида 2 ўрин, 25-Юксалиш сайлов округи депутати Наимова Нодирахон Ғуломовна "Йилнинг энг жонкуяр депутати" номинациясида, Сергели туман Кенгаши 17-Жаҳонаро сайлов округи депутати Хван Зинаида Иннокентиевна 1-даражали диплом ҳамда "Энг жонкуяр депутат" номинациясида, 12-Ўзгариш сайлов округи депутати Саидхўжаева Нигора Эргашевна “Энг маърифатли депутат” номинациясида ғолиб деб топилди.
Танлов якунида иштирокчиларга махсус диплом ва совғалар тантанали топширилди.