Аёллар ижтимоий ҳимояси – ижтимоий фаоллик пойдевори
Аёллар ижтимоий ҳимояси – ижтимоий фаоллик пойдевори

 

Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашига қарашли 3-Чироқчилар сайлов округидан сайланган депутат Ходжиев Ойбек ўз сайлов округида аҳоли муаммоларини ўрганди.

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам бериш, ногиронлиги бўлган аёллар хонадонига бориб, улар холидан хабар олиш ва муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида "Аёллар ижтимоий ҳимояси - ижтимоий фаоллик пойдевори" лойиҳаси ўтказилди.

Шу билан бирга маҳалладаги 6 тоифа бўйича "Аёллар дафтари"га киритилган ҳар бир хонадонга кириб, хотин-қизларнинг шарт-шароитларини ўрганди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммолар депутат назоратига олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш