"Уйма-уй" лойиҳаси
ЎзХДП Когон шаҳар кенгаши раиси Ш. Изомова томонидан "Уйма-уй" лойиҳаси асосида "Махтумқули" ва "Алишер Навоий" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ҳолидан хабар олинди.
Уйма-уй юриб, олиб борилган суҳбатлар натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. Соғлиқни сақлаш, дори-дармон масалаларида мурожаат қилган Д. Бўронова, О. Турдиеваларнинг муаммолари тингланди. Билдирилган масалалар бўйича тегишли корхоналарга депутат сўрови билан мурожаат қилиш белгилаб олинди.