Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан илк маротаба ташкил этилган “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танлови 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг партия сайловолди дастурига тааллуқли бандлари ижросини таъминлашда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари иш самарадорлигини ошириш, партиянинг сайловолди дастурий ижросини таъминлашда барча даражадаги депутатлик корпуси салоҳиятидан фойдаланиш мақсадларини қамраб олади.
Ушбу танловнинг “Инсон қадри учун”шиори остидаги 1-босқичи февраль ойи давомида барча туманларда (шаҳар) юқори кўтаринкилик билан ўтказилиб, унда 50 дан ортиқ фаол депутатлар иштирок этди. Низом талаблари асосида ҳудудлардан 8 нафар ғолиблар аниқланиб, улар “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун” шиори остидаги вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Кўрик-танловнинг Навоий вилоят босқичи Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби фаоллар залида ўтказилди. Барча шартлар бўйича иштирокчиларнинг беллашуви ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳолаб борилди.
Якуний хулосага кўра, Қизилтепа тумани 26-Ғамхўр сайлов округидан сайланган депутат Валиева Раъно Насимовна фахрий 1-ўринни эгаллаган бўлса, Навбаҳор тумани 29-Хашман сайлов округи депутати Боймуродова Ёрқиной Пардаевна 2-ўринни, Навоий шаҳар 26-Мустақиллик сайлов округи депутати Алдабергенова Ширин Курсанбековна 3-ўринни эгаллади.
Барча ғолиблар ва иштирокчилар диплом, сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.