Сафимиздаги ёшлар...
Сафимиздаги ёшлар...

 

Ўзбекистон ХДП Когон шаҳар кенгаши депутати И. Бердиев ташаббуси билан "Сафимиздаги ёшлар" лойиҳаси асосида ўзбек шеъриятининг оташнафас шоираларидан бири, инсон руҳияти дунёсининг бетакрор куйчиси, шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 107 йиллиги муносабати билан Бухоро вагон депоси бошланғич партия ташкилотида ёш хотин-қизлар ўртасида “Шеърият маликаси” деб номланган шеърхонлик беллашуви бўлиб ўтди.

Беллашув Зулфияхонимни биласизми? Мушоира, Бадиий маҳорат шартлари асосида ўтказилди.

Тадбирни Когон шаҳар Кенгаши раиси Ш. Изомова кириш сўзи билан очиб берди.

Беллашувда қизлар Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ўз билимларини, ифодали ўқиш маҳоратларини намойиш қилдилар. Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшларга партия Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш