Депутат ва ёшлар учрашуви

 

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида аҳоли ўртасида ҳурмат қозонган, ўз касбининг фидойиси, Марказий шифохона невропатологи, депутат Субанов Сайфиддин Турғунбоевичнинг ўқувчи-ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.

Маънавий-маърифий мулоқотда ёшларнинг жамиятимизда ўз ўрнини топиши, етук мутахассис бўлиб етишишида зарур маслаҳат ва тавсиялар, шунингдек, мотивациялар берилди.

Давра суҳбатида ўқувчи- ёшлар томонидан қизиқтирган саволлар берилиб, батафсил жавоблар олинди. Самимий мулоқот ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш