Пойтахтнинг энг фаол депутати маълум бўлди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида “Энг фаол депутат” кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Маълумки, депутатлар турли соҳаларда фаолият юритувчи тажрибали фидойи, жамиятда ҳурмат қозонган ва обрў-эътиборга эга шахслар орасидан сайланади. Лекин улар депутатлик фаолиятини қандай олиб боришлари бўйича алоҳида ўқитилмайди, бу борада халқ ноиблари ҳаёт мактабида олган билимларига таянишади. Бундай кўрик танловлар эса депутатларнинг ўзаро тажриба алмашиши, фаолият самарадорлигининг ошишида муҳим аҳамият касб этади. Кейинги вақтларда маҳаллий Кенгашларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижро этувчи ҳокимият идоралари фаолияти устидан назорат ўрнатиш ва одамларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш борасида саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бера бошлади.

Ушбу кўрик танловда туман босқичида ғолиб бўлган ўзининг депутатлик, соғлиқни-сақлаш, илм-фан, маданият, санъат, сиёсат ҳамда ижтимоий соҳалардаги ютуқлари билан муносиблар қаторида эътироф этилган 7 нафар депутат иштирок этди.

Кўрик-танлов якунларига кўра 3 та шарт бўйича "Энг фаол депутат" кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Раҳматиллаева Муқаддасхон Мамаюнусовна ғолиб деб топилиб, Республика босқичига йўл олди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019 Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш