Тошкент вилоятининг энг билимдон депутати аниқланди
Тошкент вилоятининг энг билимдон депутати аниқланди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт университетида “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остидаги “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол депутати” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда вилоятнинг туман ва шаҳарларида ғолибликни қўлга киритган депутатлар иштирок этди. Танловнинг мутлоқ ғолиби Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Э. Абдураимов республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Қибрай тумани Кенгаши депутати Г. Тўхтаназарова ва халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати У. Абдуназаровлар бир хил очко тўплаб, 2-ўринни, Оҳангарон тумани Кенгаши депутати А.Ибрагимов 3-ўринни эгаллади. Барча иштирокчиларига эсдалик совғалари ҳамда дипломлар топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш