Урганч шаҳридаги 1- сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносининг мажлислар залида “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Энг фаол депутати” кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловда иштирокчилар уч шарт бўйича ўз билим ва тажрибаларини намойиш қилдилар.
Ҳакамлар ҳайати хулосасига кўра, 6- “Қўнғирот” сайлов округидан сайланган Янгиариқ тумани Кенгаши депутати Барно Қўчқорова тўлиқ устунлик билан биринчи ўрин совриндори бўлди ва Республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Шунингдек, Урганч тумани Кенгаши депутати Зайнаб Машарипова, Хива шаҳар Кенгаши депутати Ленинза Атажанова иккинчи, Хазорасп тумани Кенгаши депутати Ваисов Машъал, Қўшкўпир тумани Кенгаши депутати Сарабиби Матёқубова, Хива тумани кенгаши депутати Гулзода Саттаровалар учинчи ўринга муносиб деб топилдилар.