Жаҳолатга қарши — маърифат
"Жаҳолатга қарши маърифат" деб ном олган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги барча маҳаллалар, таълим муассасалари ёшлари ҳамда меҳнат жамоалари ходимлари орасида давом этмоқда.
Жумладан, Учтепа маҳалласида ҳам шу мазмундаги тадбир ташкил этилди. Унда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти яна бир бор тушунтирилди.
Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад, диннинг аслида эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар, азалий қадриятлар акс этганлигини тарғиб қилиш, ёш авлодга миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни борича етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.