Саломатлик эътиборимиз марказида
Саломатлик эътиборимиз марказида

 

Ўзбекистон ХДП Ғузор туман кенгаши ташаббуси билан “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фонди вилоят бўлимининг малакали шифокорлари иштирокида “Оналик ва болалик муҳофазаси-доимий эътиборда” лойиҳаси доирасида тумандаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини Миришкор қишлоғида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикка малакали гинеколог, терапевт, невропатолог ва бошқа мутахассисликлар бўйича шифокорлар жалб қилинди.

Лойиҳа доирасида 65 нафар хотин-қиз ва 12 нафар ўсмир кўрикдан ўтказилди. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга қўйилган аниқланган касалликлари шифоси учун бепул дори-дармонлар, кўзойнаклар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш