Тошкентдаги Кўтарма маҳалласида байрам шукуҳи
Уч минг йилдан зиёдроқ тарихга эга, умумбашарий қадриятларни ўзида акс эттирган шарқона янги йил – янгиланиш, покланиш, эзгулик ва бағрикенглик байрами Наврўз Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида ҳам катта тантана қилинмоқда.
Тумандаги Кўтарма маҳалласида округ депутати Донохон Маҳмудова, маҳалла раиси ва фаоллари томонидан байрам дастурхони ёзилиб, ош тортилди.
Эзгулик ва саховатга йўғрилган, хайру-саховат, меҳр-оқибат, ёшариш байрамида кўнгилларингиз бахту-қувончга тўлсин. Тинч ва осойишта юртимизга кўз тегмасин.