Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлашни ўз зиммасига олади
Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлашни ўз зиммасига олади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шарофиддин Назаров Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган учрашувлар ўтказмоқда.

Аҳоли билан мулоқотларда Конституцияга киритилаётган янги нормалар хусусида батафсил маълумотлар берилмоқда.

Хусусан, ҳар ким қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз, меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги, давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлиши белгиланаётгани батафсил тушунтирилмоқда.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш