Хотин-қизлар ҳуқуқлари янада мустаҳкамланмоқда
Хотин-қизлар ҳуқуқлари янада мустаҳкамланмоқда

 

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қорабой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 33-мактабда янгиланаётган Конституция тарғиботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаб ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ва юқори синф ўқувчилари иштирок этди.

Учрашувда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Қ. Қосимова, Ўзбекистон ХДП Бўстонлиқ тумани кенгаши раиси, депутат О. Бабаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вакили А. Тўрабеков, туман кенгаши Ижрочи котиби Э. Мирзақуловалар қатнашиб, конституцион ислоҳотларнинг мазмуни, халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти хусусида сўзга чиқдилар.

Йиғилишда партия сафига кириш истагини билдирган 6 нафар 33-мактаб ўқитувчилари тантанали равишда партияга қабул қилиниб, уларга партия гувоҳномалари ҳамда кўкрак нишонлари топширилди.

Ўзбекистон ХДП Пскент тумани кенгаши раиси, депутат Д. Комилова 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдум муносабати билан тумандаги "Баркамол авлод" маркази ишчи ходимлари билан учрашди.

Мулоқотда янгиланаётган Конститутциямизда хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатлари, конститутциямиз мазмун-моҳияти, киритилаётган ўзгартиришлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш