Халқ Конституцияси халқчил тарзда тушунтирилди
Халқ Конституцияси халқчил тарзда тушунтирилди

 

Термиз давлат Педагогика институтида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасини тарғиботи бўйича тадбир бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф. Шарипов Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, киритилаётган янги нормаларнинг халқимиз ҳаёт-фаолиятига таъсири ва натижадорлиги хусусида қиёсий таҳлиллар, содда, халқчил ҳамда ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берди.

Жумладан, таълим ва илм-фанга оид нормалар, хусусан, ўқитувчининг жамиятдаги ижтимоий мақоми ҳақида, шунингдек, ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи, аҳоли саломатлигини асраш, мажбурий меҳнат, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, давлат бошқаруви тизимини модернизация қилишга оид нормалар тўғрисида атрофлича сўз юритилди.

Алоҳида таъкидландики, янгиланаётган Конституция лойиҳасини ишлаб чиқишда “инсон манфаати ҳар нарсадан устун” деган мезон асос қилиб олинган.

Тарғибот замонавий ахборот технологиялари ёрдамида, содда, равон тарзда олиб борилди. Иштирокчилар ҳам фаоллик кўрсатишиб Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳолда фикр-мулоҳазалар билдиришди, саволларига жавоблар олишди.

Умуман, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Фирдавс Шарипов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокидаги тадбир фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

Янги таҳрирдаги Бош Қомусимизнинг қабул қилиниши халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонун бўлиши таъкидланди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш