ЕХҲТ миссияси раҳбари билан учрашув ўтказилди
ЕХҲТ миссияси раҳбари билан учрашув ўтказилди

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистондаги конституциявий референдумни кузатиш миссияси раҳбари Альберт Йонссон билан учрашув бўлиб ўтди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов партиянинг тарихи, бугунги кундаги кенг қамровли фаолияти, Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар жараёнида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Партиянинг муҳим дастурий мақсадлари Конституциявий қонун лойиҳасида акс этаётгани, бу жараёнлар партия электорати томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақида фикр алмашилди.

Демократик жараёнларнинг янада ривожланишида халқаро ташкилотларнинг таклиф ва тавсиялари муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

 

 

 

Теглар

Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш