Ўзбекистон ХДП Бўз туман кенгаши ташаббуси билан "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Партия фаоллари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, “Сувоқава” ДУК Бўз туман филиали, “Газтаъминоти” унитар корхонаси раҳбарлари аҳоли билан юзма-юз учрашишди, 20 га яқин мурожаат келиб тушди.
Аҳоли вакиллари асосан тоза ичимлик суви билан таъминлаш, газ балонини вақтида етказиб бериш масаласида муаммоларни кўтаришди. Соҳа мутахассислари уларнинг саволларига жавоб беришди, мурожаатларни қабул қилишди. Муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аҳолини ўйлантирётган муаммолар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориши, жойларда ечимини кутаётган масалаларни бартараф этиш бўйича асосли таклифлар билан чиқиши кераклиги уқтириб ўтилди ва бу борада чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати.