Ўзбекистон Давлат Филармониясининг Яккасарой туманида жойлашган биносида “Бирдамлик ва аҳиллик билан келажакни қурамиз!" ва "Ёшлар бизнинг келажагимиз" шиори остида давра суҳбат ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири Ёқутхон Абдусатторова янги таҳрирдаги Конституция, унга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, Бош Қомусимизда аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ нормалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
"Бирдамлик ва аҳиллик билан келажакни қурамиз!" ва "Ёшлар бизнинг келажагимиз" шиори остида Яккасарой туманидаги "Анор" ресторанида ҳам учрашув ташкил этилди.
Суҳбатда Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, бугунги ҳаётимизда тутган ўрни ва келажакка таъсири ҳақида гаплашилди. Яккасарой туманида шунингдек, "Конституция ўзимизники" шиори остида 160-мактабда тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Мактаб раҳбарияти, ўқитувчилар ва ҳудуд фаоллари қатнашган учрашувда ХДП Тошкент шаҳар кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири Ёқутхон Абдусатторова Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти билан таништирди.
Тадбирлар сўнггида 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолинди!