Референдум қонун-қоидаларга мос равишда ўтказилиши муҳим
Референдум қонун-қоидаларга мос равишда ўтказилиши муҳим

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг мажлислар залида Референдум ўтказувчи участкаларга партиядан кўрсатилган кузатувчилар учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Партия Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида ўтган семинарда референдумга оид умумий тушунчалар, референдум кузатувчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништирилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси ХДП учун принцпиал аҳамиятга эга эканлиги, шу боисдан ҳам референдум барча қонун-қоидаларга амал қилинган равишда ўтказилишини таъминлаш муҳимлигига эътибор қаратилди. Референдумда муддатидан олдин овоз бериш тартиби, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролар ҳақида яна бир бор тушунчалар берилди.

Референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, тегишли референдум ўтказувчи комиссия томонидан рўйхатга олинган ва бу ҳақда тегишли мандатга эга бўлган шахс - кузатувчиларнинг вазифалари ҳақида алоҳида гапириб ўтилди. Кузатувчиларнинг референдум ўтказувчи участкада эътибор бериши зарур бўлган масалалар ва мажбуриятлари хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш