Ишчи гуруҳ тиббий хизмат сифатини ўрганди
Ишчи гуруҳ тиббий хизмат сифатини ўрганди

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Ворисова Мақсуда Азизовна бошчилик республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва партия вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Сардоба туманида бўлди.

"Қўрғонтепа" МФЙ ҳудудидаги 26-оилавий шифохонада, туман Марказий шифохонаси ва марказий поликлиникасига ташриф буюган ишчи гуруҳи аъзолари аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш борасида амалиётга тадбиқ этилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, тиббий профилактика ва патронаж тизимининг мутлақо янги тизимини жорий қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳоли саломатлигини таъминлашнинг маҳаллалар ва хонадонлар даражасигача қамраб оладиган яхлит тизимини яратиш борасида жойлардаги мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Авваламбор соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни оширишни тизимли ташкил этиш ҳамда кенг тарғиб қилиш, соҳада етук ва чуқур билимга эга кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда рақобат муҳитини яратиш, тиббиёт илм-фанини ривожлантириш орқали жойлардаги тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифатини ошириш, туманда аҳолига кўрсатилаётган замонавий тиббий хизматнинг аҳволи, мавжуд қулайлик ва имкониятлар, муаммо ва камчиликлар ҳар томонлама таҳлил этилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди ҳамда келгусида бу борада ҳамкорлик режалари белгиланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш