Матонатли аёллар хотираси ёд этилди

 

Ғузор тумани ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар туман бўлими ва 1-сонли ИДУМ билан ҳамкорликда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати ҳокимликда бир неча йил меҳнат қилган Рўзи Холмонова ва Турди Ишанқуловалар хотирасига бағишлаб, маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

"Хотира абадий" номли тадбирда марҳумалар билан бирга ишлаган меҳнат фахрийлари, дўстлари, уларнинг фарзандлари, яқинлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилар ўтганларни хотирлаб, улар ҳақида ўзларининг самимий фикрларини билдиришди.

Рўзи Холмонова 1992-1996 йилларда Ғузор туман ҳоким ўринбосари, 1996-2015 йилларда Халқ демократик партияси Ғузор тумани Кенгаши раиси лавозимида, Турди Ишанқулова эса 1992-2004 йилларда қадар туман ҳокимининг ўринбосари—хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида самарали меҳнат қилган.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Фахрий
← Рўйхатга қайтиш