Сиёсий ҳаётга илк қадам
Сиёсий ҳаётга илк қадам

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон ХДП дан Ёшлар Парламентига сайланган аъзолар билан мулоқот бўлиб ўтди.

Партия Марказий Кенгаши раҳбар ва масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудудий студиялардан минтақавий партия кенгашлари раҳбар ходимлари иштирок этган мулоқот йиғилишда энг аввало, кўп миллионлик ёшлар орасидан омад кулиб боққан Ёшлар парламентининг янги аъзолари самимий муборакбод этилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ёшлар парламенти Президентимизнинг ғоя ва ташаббуслари асосида навқирон авлодни қўллаб-қувватлаш, сиёсий-ҳуқуқий фаолликларини ошириш мақсадида ташкил этилган. Миллий парламентимизда мамлакатимиздаги ёшларнинг ишонган вакили бўлиш, Президент ташаббусини амалга оширишда бевосита иштирок этиш шараф ва масъулият экани, замонавий ёшлар ўзларининг ҳуқуқ ва манфаатлари билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал қилишга қодир кучга айланаётгани қувонарли экани алоҳида тилга олинди.

Ҳар қандай халқ ва мамлакатнинг келажаги ёшларга берилаётган эътибор билан чамбарчас боғлиқдир. Ўзбекистонда ёшларга кенг имкониятлар яратиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда ХДП тарихи, асосий ғоялари, дастурий мақсадлари ҳақида гаплашилди, фикр-мулоҳазалар алмашинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгашлардаги барча депутатлари, партия фаоллари Ёшлар Парламенти янги аъзоларининг фикр-мулоҳазаларини тинглашга, ташаббусларини қўллаб-қувватлашга, биргаликда ишлашга ҳамиша тайёр эканлиги таъкидланди.

Мулоқот чоғида ёшларга ҳам сўз берилиб, уларнинг режалари, ғоя ва ташаббуслари тингланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш