Ҳамширалар куни муносабати билан хотира турнири

 

Ўзбекистон ХДП Фориш туман кенгаши ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Фориш туман марказий шифохонасида марҳум шифокор Раъно Худойқулова хотирасига бағишланган хотира турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ХДП аъзоси бўлган Раъно Худойқулова ажойиб инсон, тажрибали шифокор эди. Дастлаб туман марказий шифохонасида акушер гинеколог, туман тиббиёт бирлашмасида бош врач ўринбосари вазифаларида фаолият юритди. Кейинчалик эса Фориш туманида турли раҳбарлик лавозимларида халқ турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида самарали меҳнат қилди. Ўз меҳнат фаолияти давомида кўплаб шогирдлар етиштирди. Айни кунда унинг ишларини шогирдлари давом эттиришмоқда.

Тадбирда Фориш туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Элнора Умматова, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Адиба Жабборова, тажрибали шифокор, меҳнат фахрийси Авазхон Бегиевлар сўзга чиқишиб, Раъно Худойқулованинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида сўз юритишди.

Шундан сўнг туман тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган ҳамширалар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси мусобақалари ўтказилди.

Турнир ғолибларига Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши, “Маҳалла хайрия” жамоат фонди ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси маъмуриятининг эсдалик совғалари ва китоблар топширилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш