Миллий қадриятлар оилада шаклланади
Хива шаҳрида “Фаровон оила – юрт кўрки” шиори остида “Ибратли оила” танлови ўтказилди.
Тадбирда шаҳардаги 6 та намунали оила аъзолари, уй бекалари, келинлар, кайвони онахонлар иштирок этди. Улар ўзбек оилаларига хос бўлган хушмуомала такаллуф, меҳмон кутиш санъати, қайнона-келин муносабатлари, фарзандларга тарбия бериш борасидаги ўгитлари билан ўз маҳоратларини намойиш қилишди.
Тадбирдан кўзланган мақсад оилалар ўртасида мусобақа эмас, балки ўзаро тажриба алмашиш, дўстона ўртоқлашиш орқали миллий қадриятларимизни янада кенг тарғиб қилишдир.
Шу маънода тадбирда фаол қатнашган барча оила вакилларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар улашилди.