Президентликка номзоднинг ишончли вакили Сардобада сайловчилар билан учрашди

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Сирдарё вилоятидаги ишончли вакили Шерали Мамадецоев Сардоба туманидаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Ишончли вакил Шерали Мамадецоев йиғилганларга номзоднинг сайловолди дастури ҳақида маълумотлар берди. Хусусан, дастурдаги давлат ҳисобидан олий таълим олиш тизимини такомиллаштириш, кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли фарзандларининг таълим олишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда талабаларнинг дарсни ўзлаштириши ва уларнинг инновацион фаолиятда иштирокига қараб, стипендиялар миқдорини белгилаш ташаббуслари бўйича атрофлича тушунтиришлар берди.

Учрашув сўнггида дастур юзасидан сайловчиларни қизиқтирган саволларга ишончли вакил бафуржа жавоблар берди.

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш